Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Жамият

image

Бугун, 7 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 434 км жанубий-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 5 балл. Магнитудаси 5,2. Чуқурлиги: 30 км. Эпицентр: Афғонистон. Координаталари 37,4 даража шимолий кенглик, 69,93 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шўрчи туманида 2 балл, 192 км;
  • Узун туманида 2 балл, 199 км;
  • Денов туманида 2 балл, 204 км;
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 211 км;
  • Сариосиё туманида 2 балл, 211 км;
  • Олтинсой туманида 2 балл, 212 км.

 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда 7 балли зилзила содир бўлиб, унинг тебраниши Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида ҳам сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг