Афғонистонда содир бўлган қуролли ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди
Олам
−
13 Июнь 2020
4380Афғонистон шарқидаги Хост вилоятида қуролли ҳужум уюштирилди. Оқибатда камида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция баёнотига таяниб, “1TV News” телеканали хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, ҳужум 12 июнь куни кечқурун Алишер округида бўлиб ўтган. Саккиз киши, жумладан “Ҳизб-э-Исломий” (Афғонистондаги исломий партия) аъзоси ҳалок бўлган.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча мамлакатда фаолият юритаётган бирон бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
Кеча, 12 июнь куни Кобул ғарбий қисмидаги Шер Шоҳ Сурий масжидида бомба портлатилиши оқибатида тўрт киши, шу жумладан, имом ҳам ҳалок бўлган эди.
Афғонистонда ҳукумат кучлари билан илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларида муҳим ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик мавжуд. Шунингдек, мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳининг таъсири кучайган. Афғонистон миллий мудофааси ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб қўшма аксилтеррор операцияларини ўтказмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь