Афғонистонда президентлик сайлови якунига етди

Олам

image

Афғонистон президентиги учун сайловнинг якунига етди. Натижалар бугун, 18 февраль куни эълон қилинди.

Сайловнинг сўнгги натижаларига кўра, Афғонистоннинг амалдаги Президенти Ашраф Ғани бўлиб ўтган Президент сайловларида ғолиб деб эълон қилинди. 

Сайловда Ашраф Ғани учун сайловчиларнинг 50,64 фоизи ёки 923 минг киши овоз берган.

Бош вазир Абдулла Абдулла 39,52 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Сайловда учинчи ўринни Афғонистоннинг собиқ бош вазири Гулбеддин Ҳекматяр эгаллади. Сайловда у 3,85 фоиз овоз тўплади.

Эслатиб ўтамиз, Ғани 2019 йил 22 декабрда 28 сентябрда ўтган сайловларнинг ғолиби деб эълон қилинганди. Аммо “Ислом жамияти” партияси ва унинг етакчиси Абдулла Абдулла сайловлар натижаларини тан олмай, овозларнинг қайта ҳисобланишини талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ашраф Ғани

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made