Афғонистонда портлаш: уч нафар полиция ходими қурбон бўлди
World
−
29 April 2021 3343 1 minute
Афғонистон шарқидаги Парвон вилоятида содир бўлган портлашда уч нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бўлими вакили Васи Раҳими маълум қилган.
Портловчи мослама йўл четига ўрнатилган ва полиция машинаси ўтиб кетганда портлатилган.
Афғонистонда можарони ҳал қилиш бўйича музокараларга қарамай, вазият кескинлигича қолмоқда. Афғонистон ҳукумати ҳужумларда "Толибон"ни айбламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ғарбий қисмидаги Ҳирот вилоятида бомба юкланган машинанинг портлаши оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлганди. Ўшанда ҳам “Толибон” полиция бўлимига ҳужум қилганди.
Live
All