Афғонистонда ИШИД раҳбарларидан бири ҳибсга олинди
Олам
−
10 Апрель 2021
4011Афғонистон махсус хизматлари Кобулда ИШИД террористик гуруҳининг раҳбарларидан бири Ғулом Носирни қўлга олди. Бу ҳақда Афғонистон вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ маълум қилди.
Қайд этилишича, Ал-Хорасани номи билан танилган Ғулом Носир "Толибон" ҳаракатининг ҳам етакчиси бўлган.
Солиҳнинг таъкидлашича, Носир Кобулдаги терактларни ташкил қилишда "муҳим роль ўйнаган". Бундан ташқари, у 14 ёшли болани ўғирлаш, қийноққа солиш, зўрлаш ва қотилликда айбланмоқда.
Афғонистон расмийларига кўра, Носир юқоридаги жиноятларни содир этганидан кейин кўздан ғойиб бўлган. Кейинчалик, у Афғонистон миллий хавфсизлик жангчилари томонидан ҳибсга олинган.
Аввалроқ, Ироқ қуролли кучлари “Йўлбарс амири” лақабли ИШИД террористик гуруҳи раҳбарларидан бирини қўлга олгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси