Афғонистонда 6 эгизак туғилди
Бу қизиқ
−
30 Октябрь
6518Жорий йилнинг 28 октябрь куни Афғонистоннинг шимолидаги Жаузжон вилоятида яшовчи аёл хусусий шифохонада олти нафар эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Amu TV” хабар берди.
Янги туғилган олти нафар чақалоқнинг тўрт нафари қиз ва икки нафари ўғил бўлиб, вилоят маркази Шибирғон шаҳридаги Шукран хусусий шифохонасида дунёга келган.
Тиббиёт муассасасининг директори Кoзим Сиддиқийнинг айтишича, чақалоқлар ва онанинг аҳволи барқарор. Шифокорлар эса гўдакларнинг соғлиғини қониқарли деб баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 23 ёшли аёл 4 нафар эгизакни дунёга келтирганди. Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз чақалоқ дунёга келган.
LiveБарчаси