Афғонистон ва Эрон ўзаро маҳбусларни алмашди

Олам

image
0:00
0:00
download

Ҳиротдаги Ислом қалъаси назорат-ўтказиш пунктида Афғонистон ва Эрон ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Толибон” Муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Ҳафиз Зиё Аҳмад Такал ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. 

Такал Эрон қамоқхоналаридаги 180 нафар афғон Ҳиротдаги Ислом қалъаси назорат пункти орқали уларга топширилганини айтди.

Вазирлик вакилига кўра, айни дамда Эрон ушбу мамлакатнинг 1131 нафар фуқаросини Афғонистон томонига топширган.

Эроннинг IRNA ахборот агентлиги эса 178 нафар афғон маҳбус ўз ватанига қайтарилганини маълум қилди. 

Эроннинг маҳкумлар бўйича комиссияси раиси Аскер Жалолиддин IRNA ахборот агентлиги журналисти билан суҳбатда, ўз навбатида, “Толибон” маъмурияти уч нафар эронлик маҳбусни уларга топширганини айтган.

Агентлик маълумотларига кўра, Эрон қамоқхоналаридаги қарийб 7000 нафар хорижликдан 6620 нафари афғонлардир.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Эрон маҳбуслар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made