Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилди
Олам
−
01 Февраль 2023
18699Бугун, 1 февралдан бошлаб Афғонистон темир йўлида ҳаракатлар тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўл орқали Афғонистонга юк ўтказувчи тадбиркорларга йўллаган мурожаатида маълум қилди.
Қайд этилишича, Ғалаба-Ҳайратон темир йўлидан фойдаланишда 2022 йил 26-30 декабрь Термиз шаҳрида ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 27 январига қадар янги шартнома тузилишига келишилган ҳамда тегишли баённома имзоланган. Шунингдек, учрашув давомида томонлар бажарадиган ишлар рўйхати икки томонлама ҳал қилинган.
Аммо Афғонистон темир йўл бошқармаси ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаётгани сабабли Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилиши маълум қилинган.
Маълумот учун, Афғонистондаги Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўли 2010 йилда қурилган.
LiveБарчаси