Афғонистон шарқида тошқин юз берди. 150 киши ҳалок бўлган (видео)
Олам
−
30 Июль 2021
10692Афғонистон шарқидаги Покистон билан чегарадош Нуристон вилоятида тошқин натижасида камида 150 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 1TV хабар берган.
Нуристон вилояти маҳаллий кенгаши раҳбари Садулла Паяндазойининг сўзларига кўра, кучли ёмғирлар Камдиш округини қоплаган. 80 га яқин уйлар сув остида қолган, ўнлаб одамлар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили, ўз навбатида, телеканалга берган изоҳида 100 киши ўлгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган. Таъкидланишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. “Толибон” назорати остидаги туманларга гуманитар ёрдам етказиб беришнинг иложи йўқ.
Маълумот ўрнида, глобал иқлим ўзгариши фонида кўплаб давлатларда кучли ёмғирлар ёғиши оқибатида сув тошқинлари кузатилмоқда.
Аввалроқ, Покистонда кучли ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқини юз бергани, оқибатда икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси