Афғонистон-Покистон чегарачилари ўртасида қонли тўқнашув бўлди

Олам

image

Бугун, 28 декабрь куни эрталаб Афғонистоннинг Пактика вилояти ва Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятлари туташган ҳудудда Афғонистоннинг “Толибон” муваққат ҳукумати аскарлари ва Покистон ҳарбийлари ўртасида юз берган қуролли тўқнашув оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, 3 киши яраланди. Бу ҳақда TOLO News хабар берди.

Қайд этилишича, қуролли тўқнашув чоғида оғир артиллерия қуроллари қўлланган. Покистоннинг 19 ҳарбий ходими ва Афғонистоннинг 5 аскари ҳалок бўлган. Яна 3 афғонистонлик жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, 24 декабрь куни “Толибон” Покистон Қуролли кучлари томонидан Пактика вилоятига зарбалар берилгани ҳақида хабар қилган эди. “Толибон” ҳарбий идораси бу ҳужумларни қоралаб, уларнинг халқаро қоидаларни бузиши ва ҳеч қандай муаммони ҳал қилишга хизмат қилмаслигини таъкидлаган. Шу билан бирга, вазирлик мазкур ҳужум “жавобсиз қолмаслиги”ни билдирган эди. Пактикага уюштирилган ҳужум оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлган, яна 40 киши жароҳатланган.

Мазкур авиазарба бу йил Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Афғонистондаги объектларга қилинган иккинчи авиазарба бўлиб, биринчиси март ойида амалга оширилган эди. Янги ҳужумлар Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Муҳаммад Содиқнинг Кобулда “Толибон” ҳукуматининг ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттакий билан учрашувидан бир неча соат ўтиб амалга оширилган.

Ушбу учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги совуқлашган муносабатларни муҳокама қилган. Бу совуқлик чегарада тез-тез кузатилаётган қуролли тўқнашувлар ва Афғонистондан туриб Покистонда амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатлари билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон чегара Покистон “Толибон”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг