Афғонистон ИИВ биносида портлаш содир бўлди
Олам
−
05 Октябрь 2022
6936Бугун, 5 октябрь куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги “Толибон” ҳукумати Ички ишлар вазирлигига қарашли масжидда портлаш содир бўлди. Унда икки киши қурбон бўлди.
Хабарларга кўра, портловчи мослама пешин намози вақтида ишга туширилган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Тҳакур ҳалок бўлганлар ва ярадорлар шахси ҳақида маълумот бермай, портлашни тасдиқлади.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги биносига олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган. Оммавий ахборот воситалари вакилларига суратга ва видеога олиш тақиқланади.
Қобулдаги халқаро ноҳукумат Фавқулодда вазият шифохонаси вакилларига кўра, 18 жабрланувчи тиббий муассасага етказилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш содир бўлган вақтда масжидда Ички ишлар вазирлиги ходимлари бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Қобул ғарбидаги Каж таълим марказида юз берган портлашда 53 киши, жумладан, 46 қиз ҳалок бўлган эди. Қурбонларнинг деярли барчаси талабалардир.
LiveБарчаси