Афғонистон бўйича Москва формати қачон қаерда ўтказилиши айтилди

Олам

image

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Москва форматидаги янги йиғилиш сентябрь охирида Қозонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 17 июль ТАССга Россия Федерацияси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўйича иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди. 

“Сентябрь ойи охирида Қозонда”, деди дипломат тегишли саволга жавоб берар экан. 

Шунингдек, Кабулов “Толибон” ҳаракати (Россия Федерациясида тақиқланган “Толибон” ҳаракати вакиллари) “таклифни қабул қилганини” ҳам айтди. Унга кўра, йиғилишда Москва форматининг барча аъзолари иштирок этади. Афғонистон бўйича Москва форматига Россия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради. 

Афғонистон бўйича Москва форматининг аввалги учрашуви ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган эди. 

2021 йил баҳорида АҚШ ўз Қуролли кучларини у ердан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг “Толибон” Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлаган эди. Ўша йилнинг 15 августида радикаллар Қобулга жангсиз кириб келишди ва 7 сентябрда улар қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг