Афғонистон амири кўкнори етиштиришни тақиқлади

Олам

image

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” радикал ҳаракати бутун мамлакат бўйлаб кўкнори етиштиришни тақиқлади. Бундай буйруқни ҳаракатнинг олий раҳбари Ҳайбатулла Охундзода берган.

Афғонистоннинг “Bakhtar” ахборот агентлиги хабарига кўра, “Толибон” етакчиси кеча, 3 апрель куни “барча афғонлар энди кўкнори етиштириш қатъий тақиқлангани тўғрисида хабардор қилинганини” қайд этган. Толибон олий раҳбарининг буйруғини бузганлар шариат (Ислом қонунлари) бўйича ҳукм қилинади ва топилган барча экинлар дарҳол йўқ қилинади.

Бундан ташқари, Охундзоданинг фармони билан “барча турдаги гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, [таркибида наркотик моддалар бўлган] таблеткалар ва спиртли ичимликлардан фойдаланиш, ташиш, савдоси, экспорти ва импорти тақиқланган”. Афғонистондаги барча гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам тақиқ остида қолган.

“Толибон” олий раҳбарининг буйруғида таъкидланишича, “бу фармонга бўйсуниш барча афғонлар учун мажбурийдир”.

Маълумот ўрнида, АҚШ ўз қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг, “Толибон” Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операция бошлади. 2021 йил 15 августда “Толибон” жангсиз Қобулга кирди, Президент Ашраф Ғани эса республикани тарк этди. 6 сентябрь куни “Толибон” бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон кўкнори

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг