Аэропортга ишга киритиб қўйиш учун 2 минг доллар сўраган назоратчи қўлга олинди
3-саҳифа
−
14 Март
3296Тошкент халқаро аэропортига ишга киритиб қўйиши учун 2 минг АҚШ доллари талаб қилган Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Аниқланишича, назоратчи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилган. Дастлаб у ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишган ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Лекин, жабрланувчи 1800 АҚШ доллари беришини маълум қилган.
2023 йилнинг 6 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, назоратчи 1800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эса судланувчига нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мансабдор танишлари орқали бошқа бир фуқарони Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далил билан ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь