Адолатли янги прокуратуранинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозим – Мирзиёев
Жамият
−
09 Сентябрь 2021
7722Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясини ўқиб эшиттириш чоғида қонунийлик борасидаги муаммоларга ҳам тўхталди. У Ўзбекистонда қонунийликни қатъий таъминлайдиган, очиқ ва адолатли янги прокуратуранинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозимлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев одил судлов, инсон қадр-қиммати ва ҳуқуқлари олий қадрият сифатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мазмуни бўлиб қолишини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизими такомиллаштирилади.
Маъмурий судларга давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш ваколати берилади.
“Энди қарор ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти уни қабул қилган мансабдорнинг ўзига юкланади.
20 йил аввал қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги қонун ўрнига мамлакатда қонунийликни қатъий таъминлайдиган, очиқ ва адолатли янги прокуратуранинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозим”, дея таъкидлади Мирзиёев.
Шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш мақсадид ушлаб турилган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона электрон реестри ишга туширилади. Ишга оид маълумотларни реестрга киритмаслик ушлаб туриш ва ундан кейинги барча ҳаракатларни ноқонуний деб топишга асос бўлади.
LiveБарчаси