Администрация ходими Тошкент ҳокимига ўринбосар бўлди

Жамият

−

image

Абдураҳмон Абдурашидович Бахтиев Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Абдураҳмон Бахтиев 1984 йилда туғилган. Маълумоти олий – 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012 йилда Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университетини тамомлаган.

У 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул ходим лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 декабрь куни Ниёз Намозбоевич Хазратқулов Боёвут тумани ҳокими лавозимига тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг