Адлия вазирлигига халқаро рейтинглар бўйича янги вазифалар юклатилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги фармони имзолагани ҳақида хабар бердик.

Ушбу фармонга кўра, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши  ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги Кенгашнинг ишчи органлари этиб белгиланди.

Шу билан бирга, фармон билан Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди.

Мазкур бошқарманинг вазифаси этиб: 

•    сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларни таҳлил қилиш;

•    халқаро рейтингда Ўзбекистоннинг баҳоларига сабаб бўлган омилларни бартараф этиш жараёнини мувофиқлаштириш;

•    норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни лойиҳаларини Ўзбекистоннинг рейтинглардаги ўрнига таъсири бўйича баҳолаш;

•    сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

халқаро рейтинг кенгаш

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг