“Абу Сахий” бозори очилдими?

Жамият 13165
image

Тошкентда коронавирус хавфи тўлиқ бартараф этилмаган бир шароитда “Абу Сахий” (ҳозирги Тошкент савдо маркази) буюм бозори очилгани, фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов ушбу масалага муносабат билдириб, “Абу Сахий” бозори очилганини рад қилди.

“Айни вақтда республика махсус комиссиясининг қарори билан озиқ-овқат фаролияти билан боғлиқ бўлган хизмат турлари ҳудуднинг тоифаланишидан қатъий назар фаолият кўрсатиб келмоқда.

“Абу Сахий” буюм бозори фаолиятига рухсат берилмаган ва бу каби хабарлар хақиқатга тўғри келмайди”, деди Ботиржон Қурбонов.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев карантин чораларини юмшатиш бўйича ўтказилган йиғилишда жамоат транспорти, буюм бозорлари, чойхона ва умумий овқатланиш шохобчалари, таълим муассасалари, зиёратгоҳлар фаолияти бўйича чекловлар сақланиб қолиши ҳақида айтиб ўтганди.

Президент йиғилишидан бир неча кун олдин эса Тошкентдаги “Qanotchi” ресторани карантин чекловларига қарамай меҳмонлар учун очилди. Кейинроқ шаҳар ҳокимлиги томонидан унинг очилгани эксперимент экани таъкидланди. Бироқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси ресторан эксперимент учун эмас, ўзбошимчалик билан фаолиятини тиклаганини маълум қилди ва муассаса раҳбарияти жавобгарликка тортилишини маълум қилди. Ресторан яна ёпилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 341
Рейтинг: 3
t
×