Аброр Мухтор Алий Мусулмонлар идорасида масъул лавозимини эгаллади
Жамият
−
09 Август 2021
18329Аброр Мухтор Алий Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган бўлимдаги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда идора Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири ўринбосари вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, блогер Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) тайинланган.
Маълумот ўрнида, Аброр Мухтор Алий Андижон вилоятида жойлашган “Саййид Муҳйиддин Маҳдум” мадрасасидаги тайёрлов курсида таҳсил олиб, Наманган шаҳридаги “Мулла Қирғиз” (ҳозирги “Ҳидоя”) ўрта-махсус диний таълим муассасасида ўқиган. Шундан сўнг, у Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган.
Аброр Абдуазимов 2008 йил Республика қорилар мусобақасида иштирок этиб, “мужаввид қорилар” йўналиши бўйича 3-ўринни олган. 2008 йил Тошкент вилояти “Олимжон ота” жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 2008-2009 йилларда Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” ўрта-махсус диний таълим муассасаси ўқитувчи вазифасида хизмат қилган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг Олий журналистика курсларида таҳсил олиб, магистрлик даражасини олган.
Хабарга кўра, Аброр Абдуазимов машҳур аллома Изуддин Байянунийнинг “Таҳорат ва намоз ҳукмлари” номли китобини ўзбек тилига таржима қилган. “Олтин силсила” ҳадислар тўплами таржимонларидан бири ҳисобланади.
LiveБарчаси