Абрамович турк клубини сотиб олиш арафасида экани айтилди

Спорт 7550
image
-

Россиялик миллиардер Роман Абрамович футбол бўйича Туркия Суперлигаси жамоаси “Гўзтепе”ни сотиб олиш бўйича келишув арафасида турибди. Бу ҳақда “Gоаl” нашри хабар берди

Турк ОАВларида тарқалаётган хабарларга кўра, россиялик тадбиркор “Гўзтепе” клубини сотиб олгани ушбу хафта охиригача эълон қилиниши мумкин.

Бироқ “Гўзтепе” клуби бошқаруви раиси ўринбосари Талат Папатя Роман Абрамович Суперлига клубини қабул қилиб олгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Папатянинг сўзларига кўра, Абрамович “Гўзтепе” клубини сотиб олиш учун ҳеч кимга қўл чўзмаган ва гаплашмаган.

“Биз ОАВда Абрамович клубни қабул қилиб олганини ўқидик. Бу муҳим эмас. Бу масалалар бўйича музокаралар маълум бир камолотга етганида керакли маълумотни оммага ошкор қиламиз”, деган Талат Папатя.

Роман Абрамович янги клуб сотиб олгани тўғрисидаги сўнгги миш-мишлар рад этилган бўлса-да, Абрамович яқин ҳафталарда янги жамоа харид қилиш учун бозорга чиқиши мумкин.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Буюк Британия ҳукумати томонидан санкция қўлланилишидан олдин рус тадбиркори Лондоннинг “Челси” клубини сотувга қўйди. Шундан сўнг, жорий йилнинг 10 март куни Буюк Британия ҳукумати томонидан Абрамовичнинг мулкларига нисбатан чекловлар киритилди.

“Челси”нинг сотувини амалга ошираётган “Raine” банки реал харидорларнинг рўйхатини тузиб чиқмоқда. Буюк Британия ҳукумати жорий йилнинг 18 апрелигача энг маъқул танлов уларга юборолишини истайди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 3
t
×