Абрамович “Челси” бошқарувини хайрия фондига топширди
Спорт
−
27 Февраль 2022
11168Миллиардер Роман Абрамович Англиянинг “Челси” футбол клуби бошқарувини жамоанинг хайрия жамғармаси васийларига топширишга қарор қилди. Абрамовичнинг баёноти “Челси” сайтида чоп этилган.
“Мен ҳар доим клуб манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилганман. Мен бу қадриятларга содиқман. Шу боис бугун мен клуб раҳбарияти ва ғамхўрлигини “Челси” хайрия жамғармаси васийларига топширяпман. Ишонаманки, энди улар клуб, футболчилар, ходимлар ва мухлислар манфаатларини энг яхши тарзда ўйлашади”, дейилади хабарда.
Абрамович қарийб 20 йилдан бери “Челси”га эгалик қилади. Россиялик миллиардер клубни 2003 йилда тахминан 190 миллион долларга сотиб олган.2021 йилда Американинг “Forbes” журнали унинг қийматини 3,2 миллиард долларга баҳолаган — у дунёнинг энг қиммат футбол клублари рўйхатида еттинчи ўринни эгаллаган. Ўтган йиллар давомида россиялик миллиардернинг тузилмалари “Челси”га умумий қиймати 2 миллиард доллар миқдорида кредитлар ажратган.
Абрамович Россиянинг ДХР ва ЛХРни тан олиши ҳамда Украинага ҳужум қилиши туфайли Буюк Британия ҳафта бошида жорий қилган санкцияларга киритилмаган. Бироқ, “Челси”га қизиққан инвесторлар аллақачон клубни сотиб олиш бўйича потенциал таклифларни тайёрлай бошлашган, деб ёзади “Bloomberg” номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб. Потенциал келишув Европа футболидаги энг йирик келишувлардан бири бўлиши мумкин, дея таъкидлади агентлик.