Абдусатторов халқаро турнирда пешқадамлик қилмоқда

Спорт

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган нуфузли халқаро турнир давом этмоқда. Дунёнинг номдор 10 нафар шахматчиси қаторида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун курашяпти.

Баҳсларнинг иккинчи куни ортда қолди. Нодирбек иккинчи кунда уч партияда битта ғалаба ва икки дуранг қайд этди. 4-турда мезбонлар вакили Абдулла Гадимбайли билан муроса йўлини танлаган Абдусатторов, 5-турда хитойлик Ванг Хаога қарши партияда ҳам дурангга имзо чекди. 6-турда эса Абдусатторов АҚШ вакили Сэм Шекленддан устун келди. Олти турдан сўнг 10 очко жамғарган Ўзбекистон вакили турнирда пешқадам бўлиб турибди. Абдусатторовнинг яқин таъқибчилари Рауф Мамедов ва Ванг Хао мос равишда 9 ва 8 очко тўплаган.

Маълумот учун, Магнус Карлсен Вугар Гашимов хотира турнирида энг кўп ғолиб чиққан шахматчи ҳисобланади. Норвегиялик гроссмейстер фаолияти давомида тўрт марта нуфузли мусобақада зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Shaxmat Abdusattorov

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг