Абдусатторов халқаро турнирда қандай иштирок этди?
Спорт
−
02 Декабрь 2022
5678Ҳиндистон мезбонлик қилган шахмат бўйича “Tata Steel India” халқаро турнирининг рапид баҳслари якунланди. Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов сўнгги учта тур ўйинларини ўтказди.
Уч тур давомида Нодирбек америкалик Уэсли Сони мағлуб этиб, Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон) ва Парам Магсодлу (Эрон) билан партияларда дуранг қайд этди. Мусобақа якунларига кўра, Абдусатторов 4,5 очко жамғариб, турнирда 7-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, 3-ўринни эгаллаган мезбон спортчи Сантош Видит ҳам 4,5 очко тўплаган, бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича Видит Абдусатторовдан ташқари яна 3 нафар спортчини ортда қолдирди.
Эртага, 3 декабрь куни мусобақанинг блиц баҳсларига старт берилади.
LiveБарчаси