Абдусатторов халқаро мусобақада мағлубиятсиз юришини давом эттирди
Спорт
−
22 Январь 2023
11066Аввал хабар берганимиздее, Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess-2023” бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 22 январь куни ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг 8-тур баҳсларида дона сурди.
“Masters” гуруҳида иштирок этаётган Абдусатторов 8-турда америкалик Левон Аронянга қарши баҳс олиб бориб, дурангга имзо чекди. Аронян билан муроса йўлини танлагач, Ўзбекистон вакилининг очколари сони 6 тага етди ва Нодирбек мусобақада ҳамон пешқадамлик қилмоқда.
Мусобақанинг “Challenger” гуруҳида яна бир Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдоров иштирок этмоқда. 8-турда Синдоровга туркиялик Мустафа Йилмаз рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов 7-турда ҳиндистонлик Аржун Эригаисини қора доналарда мағлуб этганди, Синдоров эса мезбонлар шахматчиси Элин Роеберсдан устун келганди.
LiveБарчаси