Абдураҳмонов атрофида ким юрганини сезмайдими? – Президент коррупцияга қарши кураш сустлигини танқид қилди
Жамият
−
22 Апрель 2021
6726Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 апрель куни хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселекторда коррупцияга қарши кураш суст кетаётганини айтиб, мутасаддиларни танқид қилди. Давлат раҳбари сўзи давомид Андижон ва Самарқанддаги ҳолатларни эслат ўтди.
“Кўп жойларда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, йўл, сув, қурилиш, тиббиёт, мактабгача таълим соҳасида тушунмаган раҳбарлар жуда катта коррупцияга берилиб кетган. Пешона теримиз билан мана шундай оғир, шиддатли замонда, таҳликали замонда, коронавирус пандемияси пайтида иқтисодиётимизни барқарор қилиш, бир сўм пулни топиб халқимизга етказиш бўйича жуда катта ҳаракатлар қиляпмиз.
Энди қонун устувор, жазо муқаррар бўлади.
Халқимизнинг олдида узр сўраб, охирги марта сизларни огоҳлантирмоқчиман.
Қуйи бўғинларда қанча коррупция ҳолатлари бор. Мана Самарқанд вилояти ҳокими гапириб берсин... Мактабгача таълимда, тиббиётда қанча порахўрлар борлигини.
Мана, Андижонда вилоят ҳокимлигининг битта ноинсофи 128 минг доллар олган, 30 минг олган. Нима, [Шуҳрат] Абдураҳмонов, хизматнинг раҳбари билмайдими? Прокурор билмайдими? Абдураҳмонов атрофида ким юрганлигини сезмайдими?
Битта одамни норози қилиб, 5 доллар олган бўлса ҳам, президент сиёсатига хиёнат дейилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, Андижонда 100 гектар ерни 128 минг долларга сотмоқчи бўлган мансабдорлар ушлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь