Абдулла Арипов Термизда Қохир Расулзода билан учрашди
Жамият
−
04 Апрель 2019
6024Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қохир Расулзода раҳбарлигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки давлат вазирлик ва идораларининг вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Очиқ ва конструктив руҳда ўтган мажлисда сўнгги йилларда икки қўшни мамлакат ўртасидаги яқин дўстлик, ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланиб бораётгани таъкидланган.
Тадбирда икки мамлакат Ҳукумати делегациялари томонидан Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши давомида эришилган келишувларнинг амалий натижалари сарҳисоб қилинган.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мазкур йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан тегишли келишув имзоланди.
LiveБарчаси