Абдулла Арипов Қирғизистоннинг янги Бош вазирини табриклади

Жамият

image

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси Раҳбари Одилбек Қосималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Одилбек Қосималиевни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, икки давлат раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди.

Билдирилишича, аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири қирғизистонлик мавқедошига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби ҳам юборган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Оқилбек Жапаров 16 декабрь куни лавозимини тарк этган эди. У бу лавозимда уч йилу икки ой ишлади. Унинг ўрнига Одилбек Қосималиевни мамлакат Бош вазири лавозимига тайинланди. Бугун, 18 декабрь куни Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши йиғилишида Президент Садир Жапаров Вазирлар Маҳкамасининг собиқ раҳбари Оқилбек Жапаровни нима учун ишдан бўшатганини тушунтирди


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Абдулла Арипов Одилбек Қосималиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг