Абдулла Арипов Қашғарда Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўм котиби билан учрашди

Жамият

image

Жорий йилнинг 29 февраль 1 март кунлари Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳрида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида маълум қилинди. 

Бугун, 1 март куни ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов  Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Хитой орасидаги савдо-иқтисодий алмашинувларни ривожлантиришда Шинжон-Уйғур автоном райони муҳим боғловчи “дарвоза” вазифасини бажаради.

Учрашувда жорий йилнинг январь ойида Пекин шаҳрида  Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, замонавий технология, ускуналарни импорт қилиш ҳамда тўқимачилик, мис, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ҳамкорликдаги лойиҳаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги Олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур Қашғар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг