Абдулла Арипов Чехияга борди
Жамият
−
10 Октябрь 2023
6126Бугун, 10 октябрь куни Чехия ҳукумати уйида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида хабар берилди.
Мазкур учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳолати ва истиқболдаги вазифалар кўриб чиқилган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Чехия капитали иштирокида 50 га яқин корхона фаолият юритмоқда.
Икки ҳукумат раҳбари ўртасида кечган музокара вақтида инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, транспорт, бандлик, таълим, тиббиёт, туризм каби қатор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Чехияда 10-11 октябрь кунлари бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов 9 октябрь куни ХIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида иштирок этган эди.
LiveБарчаси