Абдулла Арипов Беларусда ЕОИИ йиғилишида қатнашди (видео)
Олам
−
04 Июнь
5165Минскдан юз километр узоқликда жойлашган Несвижда бугун, 4 июнь куни Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам қатнашди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Билдирилишича, “Яшил” коридор тизимларини кенгайтириш, қўшма агросаноат кластерлари ва логистика марказларини ташкил этиш, “яшил” ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этишда умумий ёндашувлар ва яқин ҳамкорликни ишлаб чиқиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Бир кун олдин бу ерда тор доирадаги йиғилиш бўлиб ўтди, унинг дастури ЕОИИнинг трансчегаравий бозорлардаги рақобат ҳолати тўғрисидаги йиллик ҳисоботини кўриб чиқишдан иборат эди. Иштирокчилар, Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудларида Шарқ-Ғарб ва Шимол-Жануб йўналишларида транспорт инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, улар Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси билан алоқаларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, йиғилишда ЕОИИда юк темирйўл транспортини рақамлаштириш бўйича устувор чора-тадбирлар режасини амалга оширишнинг бориши ва транспорт йўлакларини рақамлаштириш бўлимида кўзда тутилган ишлар баҳоланди.
LiveБарчаси