Абдулазиз Комилов Тожикистонга боради

Жамият

image

Жорий йилнинг 13-14 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Тожикистонга боради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13-14 июль кунлари Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Учрашувда  Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Шунингдек, Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш жараёнига ШҲТнинг кўмаклашиш борасида фикр алмашилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Тожикистон Ўзбекистон ШҲТ

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг