Абдулазиз Комилов Россияга боради

Жамият

image

Жорий йилнинг 1-2 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясига амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, музокаралар чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, томонлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов сўнгги бир неча ҳафтада кўплаб давлатларда бўлди. Дастлаб Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистонга бориб, ушбу давлатлар раҳбарлари билан учрашди. Кейинроқ Афғонистон, Ҳиндистон ва Қирғизистонга сафар қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг