Абдулазиз Комилов Эрдўғаннинг қабулида бўлди
Жамият
−
06 Август 2019
2567Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири бироз аввал Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қабулида бўлди. Учрашув Президентнинг Анқара шаҳридаги қароргоҳи бўлиб ўтган.
Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Президенти ва биродар халқига йўллаган илиқ саломини ва энг эзгу тилакларини етказган.
Ражаб Тойиб Эрдўған ўз навбатида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолаган. Давлатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш жараёнида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусларининг муҳим ролини эътироф этган.
Суҳбат чоғида олий даражадаги учрашувлар ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро аралаш комиссия ва Қўшма стратегияни режалаштириш гуруҳининг йиғилишлари натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни юзасидан фикр алмашилган, Шунингдек, икки томон кун тартибининг бошқа жиҳатлари, хусусан асосий қўшма тадбирларнинг жадвали кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, шу куни Абдулазиз Комилорв Туркия Парламенти – Буюк миллат мажлиси раиси Мустафо Шентоп билан ҳам учрашув ўтказганди.