Абдулазиз Комилов АҚШга боради
Жамият
−
26 Июнь 2021
5285Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 27 июнь – 4 июль кунлари амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар бермоқда.
“Ташриф дастурида АҚШ вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ҳамда музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Толибон” ҳаракати фаоллашуви фонида жорий йилнинг 24 июнь кунидан бери Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация АҚШда бўлиб турибди.
Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Афғонистон делегациясини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Байден Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ва Миллий ярашиш бўйича олий кенгаш раҳбари Абдулла Абдулла билан Вашингтон томонидан Кобулга берилаётган дипломатик ва гуманитар ёрдам мавзусини муҳокама қилган. Учрашув Оқ уйда матбуот учун ёпиқ режимда бўлиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь