Абдулазиз Комилов Афғонистонга борди
Олам
−
22 Март 2023 14217 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашевдан иборат делегация Қобулда бўлди. Бу ҳақда “Sputnik Афғонистон” хабар берди.
Қайд этилишича, Афғонистон Мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб Ўзбекистон делегациясини қабул қилган.
Ўзбекистон “Толибон”га сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
“Толибон” Мудофаа вазирлиги икки томонлама чегарани ҳимоя қилиш, хавфсизликни таъминлаш ва муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” вакиллари Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўли бўйича музокара ўтказиш учун Ўзбекистонга келган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь