Курс UZS

USD

12 993.15

-10.8

EUR

13 619.42

65.4

RUB

143.87

0.67

Абдуқодир яхши йигитга ўхшайди – Йошко Гвардиол

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг хорватиялик футболчиси Йошко Гвардиол бугун, 29 январь куни ўтказиладиган Европа Чемпионлар лигаси 8-тури доирасидаги “Брюгге”га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзбекистонлик жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди. 

“Абдуқодир яхши йигитга ўхшайди. Ўтган ўйинда ёмон ўйнамади. Англия чемпионатида “Челси”га қарши ўйинда дебют қилиш осон эмас. У ҳали ёш, биз унга ҳар қандай ёрдамга тайёрмиз. Абдуқодир мен ёки бошқа тажрибали ўйинчилардан ёрдам олиши мумкин, уни доим қўллаб-қувватлаймиз”, дейди Гвардиол.

Қайд этиш жоиз, АПЛ 23-тури доирасида 20 ёшли Ҳусанов “Челси”га қарши асосий таркибда майдонга тушиб, 52-дақиқада захирага олинди. У ўйин бошидаги хатолари билан мухлислар ёдида қолди, бироқ бир қанча эпизодлар ишончли ҳаракатлари билан ҳам ажралиб турди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ман Сити”нинг яна бир ҳимоячиси Мануэль Аканжи Ҳусановни Челсига қарши ўйин давомида руҳлантириб турганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов Йошко Гвардиол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг