Абдуқодир Ҳусанов йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогар бўлди
Спорт
−
08 Июнь
11009Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган “Golden Boy” мукофотига даъвогарлар қаторига киритилди. Бу ҳақда “Tuttosport” хабар берди.
Манбага кўра, 20 ёшли Ҳусанов ТОП-100 рўйхатнинг 87-поғонасидан ўрин олган.
Қайд этиш жоиз, мазкур соврин 2003 йилда жорий этилган бўлиб, мукофот ҳар йили 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчига берилади.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов ўтган мавсумда “Ланс” таркибида 16 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 2,5 миллион еврони ташкил этади.