Абдуқодир Ҳусанов U-23 Осиё кубоги финалида қатнашмайдими?

Спорт

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жамоасининг Японияга қарши Осиё кубоги финал ўйинида майдонга тушмаслиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Гап шундаки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболчи тўп тепадиган “Ланс” клубидан ярим финал босқичига қадар бўлган муддат учун рухсат олган ва келишувга эришган. “Ланс”нинг 3 май куни “Лорьян”га қарши муҳим ўйинида бош мураббий Франк Эз футболчини таркибда кўришни хоҳламоқда, бироқ Ҳусановнинг финалда иштирок этмаслиги ҳали тўлиқ аниқ бўлиб улгурмаган.

QALAMPIR.UZ манбасига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳусановнинг финалдаги иштироки бўйича “Ланс” билан музокара ўтказмоқчи. Ҳали футболчининг финалда иштирок этиш-этмаслиги аниқ эмас.

Маълумот учун, Ҳусанов Осиё кубогида 3 та ўйин ўтказди. У 29 апрель куни Индонезияга қарши турнир ярим финалида Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг иккинчи голи киритилишига катта ҳисса қўшди. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси финал учрашувини 3 май куни Японияга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Осиё кубоги Абдуқодир Ҳусанов Ланс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг