Абдуқодир Ҳусанов ПСЖга қарши ўйинда ассист қайд этди (видео)
Спорт
−
23 Декабрь 2024 13943 1 дақиқа
Бугун, 23 декабрга ўтар кечаси Франция кубоги доирасида “Ланс” ўз уйида ПСЖни меҳмон қилди ва асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, пенальтилар сериясида парижликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда кейинги босқичга йўл олди.
Эътиборлиси, ушбу ўйинда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов 66-дақиқада ассист амалга оширди. Аниқроғи, бурчакдан етказиб берилган тўпга Ҳусанов зарба йўллади, тўп йўл-йўлакай Нзолага тегиб, дарвозадан жой олди.
90+6-дақиқада Ҳусанов қоши ёрилгани сабаб захирага олинди. Гарчи “Ланс” турнир билан хайрлашган бўлса ҳам, учрашувда 20 ёшли Ҳусановнинг хатти-ҳаракатлари кўплаб хорижий ОАВ томонидан юқори баҳоланди.
Маълумот ўрнида, марказий ҳимоячи клуб билан 2023 йилда шартнома имзолаган. Футболчи жорий мавсумда “Ланс” таркибида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушди.
Live
Барчаси