Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионати рамзий жамоасига киритилди
Спорт
−
02 Январь
4447Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг ярим йиллик рамзий терма жамоасига киритилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ўзбекистонлик футболчи ҳам киритилган ҳимоя тўртлигидан ПСЖ ҳимоячилари Ашраф Ҳакими, Виллиам Пачо ва Нуно Мендеш жой олди.
Маълумот ўрнида, 20 ёшли марказий ҳимоячи 2023 йилда клуб сафига келиб қўшилган ва у жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассист қайд этди. Ҳусановнинг нархи “Transfermarkt” порталида 12 миллион евро этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Абдуқодир Ҳусанов яна бир мавсум “Ланс”да қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси