Абдуқодир Ҳусанов 1 та ўйинга дисквалификация қилинди

Спорт

image

Франциянинг “Ланс” клубида тўп тепаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов жамоасининг 1 та ўйинида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Франция футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси қарорида маълум қилинди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, 10 та учрашувда 3-сариқ карточкасини олган Абдуқодир Ҳусанов 1 та ўйинга дисквалификация қилинди. Ушбу қарор Франция чемпионати, кубоги ва лига кубоги баҳсларига тегишлидир.

Қарор 19 мартдан кучга киради. Бу дегани Ҳусанов 16 март куни чемпионат доирасида “Ницца” қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин, бироқ 20 ёшли футболчи жамоасининг 30 март куни “Лилль”га қарши учрашувини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов шу вақтга қадар “Ланс” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди. “Transfermarkt” томонидан 2 миллион еврога баҳоланаётган Ҳусановнинг Франция клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдуқодир Ҳусанов Ланс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг