Курс UZS

USD

12 926.51

-9.17

EUR

14 092.48

-72.09

RUB

156.00

-2.8

Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи ошмади

Спорт

image

Россия чемпионатида тўп тепувчи футболчиларнинг трансфер нархлари янгиланди, аммо ўзбекистонлик тўп усталарининг трансфер қиймати ўзгаришсиз қолди.

8 миллион евро қиймат билан Ўзбекистоннинг энг қиммат иккинчи футболчиси ҳисобланган ЦСКА аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи ўзгармади, гарчи 21 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер қиймати ўзгармаган бўлса ҳам у Ўзбекистоннинг энг қиммат иккинчи футболчиси бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, “Рубин” аъзоси Рустам Ашурматов ва “Акрон” футболчиси Шерзод Эсоновнинг трансфер нархларида ҳам ўзгариш бўлмади. Ашурматовнинг қиймати 700 минг, Эсоновники эса 300 минг еврога баҳоланган.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Унинг янгиланган нархи 35 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бу борада кучли учликка Элдор Шомуродов якун ясаб берган. 29 ёшли ҳужумчининг нархи 4 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Абдуқодир Ҳусанов Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг