Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ўтишга яқин – ОАВ
Спорт
−
11 Июль 10318 1 дақиқа
Куни кеча Элдор Шомуродов кўчиб ўтган Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби бошқа бир ўзбекистонлик футболчи, Россиянинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевни ҳам ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда туркиялик журналист Усмон Алтунтерим маълум қилди.
Манбага кўра, Файзуллаевнинг “Башакшеҳир”га трансфери борасида катта силжиш бўлган. Футболчининг ўзи ҳам Истанбул клубига ўтишни хоҳламоқда. Иккала клуб ўртасида трансфер суммаси бўйича талаб ва таклифларда катта тафовут йўқ, бу эса музокараларнинг ижобий якунланишига умид уйғотмоқда.
Маълумот учун, Аббосбекнинг ЦСКА билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади. 21 ёшли футболчи жорий мавсум 39 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 7 та голли узатма бор. “Transfermarkt” нашри футболчини 8 миллион еврога баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик 29 ёшли хужумчи Элдор Шомуродов Италиянинг ”Рома” клубидан Туркиянинг Истанбул шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Башакшеҳир” клубига кўчиб ўтгани хабар қилинганди. Истанбул клуби Шомуродовни 2025-2026 йилги мавсум сўнгига қадар сотиб олиш имконияти билан ижарага олган.
Live
Барчаси