А серияда қароқчилик бошланди – Эльма Авейру

Спорт

image

Криштиану Роналдунинг опаси Эльма Авейру “Ювентус” ва “Удинезе” ўртасидаги ўйинда ҳакамлар томонидан бекор қилинган голга изоҳ берди.

“Агар ўша вазиятда Роналдунинг ўрнига мен зарба берганимда, офсайд қайд этилмасди. Чунки, доим бир ўлчам кичикроқ футболка кийиб юраман. Италия А сериясида қароқчилик бошланди”, деб ёзади Эльма.

Роналду “Ювентус” ва “Удинезе” ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга туширилди. Ўйин 2:2 ҳисобида давом этаётган бир паллада португалиялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол этганди. Бироқ тўп узатилаётган вазиятда у бир неча миллиметр олдинда бўлгани учун ВАР голни бекор қилди.

Аввалроқ, ҳужумчи ёз охиригача клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Бироқ, “Ювентус” ҳозирча Роналду учун бирор клубдан расмий таклиф олмаган. 

Маълумот учун, Криштиану Роналду ўтган мавсумда 29 та гол билан энг яхши тўпурар совринини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Футбол Криштиану Роналду Удинезе Эльма Авейру

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг