Aҳвол жиддийлашадими? Aндижонда 3 ойлик дори-дармон ғамланди
Жамият
−
11 Сентябрь 2020
15104Aндижон вилоятида коронавирусни даволаш учун 3 ойлик дори-дармон захираси тайёрланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Хокимлик хабарига кўра, вилоятда коронавирусга чалинган беморларга бюджет томонидан жами 64 турдаги дори воситалари ва бир маротабалик тиббий буюмлар, тиш чўткалари, тиш пасталари, шунингдек, бир марталик пиёла-стаканлар, қошиқлар ва идишлар берилмоқда.
Шунингде, маҳаллий бюджет ҳисобидан даволаш учун 9 млрд сўм қийматдаги уч ойлик дори-дармон захираси, 10 минг дона тест тайёрлаб қўйилган.
Сентябрь ойининг биринчи хафталигида карантин талабларига яна енгиллик берилди. Бу вақт оралиғида вирус юқиш хавфи ҳам ортиб борди. 9-10 сентябрь кунлари мамлакатда вируснинг кунлик юқиш сони 500 дан 700 гача кўтарилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига карантин қоидаларига риоя қилишларини сўраб бир неча маротаба мурожаат қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Андижонда коронавирусга чалинганлар 1 287 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 1 214 нафари ёки 94 фоизи соғайган. Вилоятда ушбу касалликдан вафот этганлар 2 нафарлигини қайд этилган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь