Аҳолини газ ва “свет” билан тўлиқ таъминлаб, қўшимча даромад олиш мумкинлиги айтилди

Жамият

image
Ташкилотларда ноқонуний харажатларга йўл қўйилмайди – Президент 2021 йилги давлат бюджетини муҳокама қилди north_east

Ташкилотларда ноқонуний харажатларга йўл қўйилмайди – Президент 2021 йилги давлат бюджетини муҳокама қилди

Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш ҳамда ҳисоб-китобни тўғри йўлга қўйиш орқали акциз солиғидан қўшимча 500 миллиард сўм маблағ тушириш имкони мавжуд. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2021 йилги бюджет параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилишда макроиқтисодий барқарорлик ва белгиланган бюджет тушумларини тўлиқ таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Бунинг учун 2021 йили иқтисодиётда камида 5,1 фоиз, жумладан, саноатда 5,8 фоиз, хизматлар ва қурилишда 6,5 фоиздан ўсишга эришиш керак бўлади. Инфляция даражаси ва бюджет дефицитини прогноз кўрсаткичларидан оширмаслик ҳам муҳим экани таъкидланди.

Мутасаддиларга ушбу вазифалар бўйича топшириқлар берилди. Яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда 600 минг иш ўрнини легаллаштириш, 53 та идоранинг маълумотлар базасини интеграция қилиш, маркировка қўлланиладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш ҳисобига бюджетга қўшимча маблағлар тушириш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Йирик корхоналарда ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳам режалаштирилмоқда. Электр энергияси билан ички бозордаги эҳтиёжни узлуксиз таъминлаш ҳисобига қўшилган қиймат солиғидан қўшимча 250 миллиард сўм бюджетга даромад тушиши кутилмоқда.

Энергетика вазирлигига шу бўйича кўрсатмалар берилди. Транспорт вазирлигига кейинги йили қатновларни тиклаш, янги маршрутларни очиш ҳисобига бюджетга тушумларни 2019 йилдаги кўрсаткичларга етказиш вазифаси қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг