Аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади

Жамият

image

Ўзбекистонда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Бу ҳақда бугун, 11 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати юзасидан бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Мамлакатда аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 киловатти учун 1 минг сўмдан тўланиши эълон қилинган. Улар "Қуёшли хонадон" тизимига уланиб, тегишли тўловларни олишлари мумкин.

Президент ушбу дастур қамровини ошириш ва янада кенг жорий қилиш бўйича янги вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

  • тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади;
  • халқаро молия ташкилотларидан 100 миллион доллар жалб қилиниб, сўмда, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Йиғилишда иқтисодиёт ва молия вазирлигига аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилган.

Шунингдек, "яшил энергия” сертификатлари тизими жорий қилинади. Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб гидроэлектр станцияларига “яшил” сертификат берилади. Ушбу тизим 1 октябрдан бошлаб барча қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун жорий қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев кредит тадбиркорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг