Аҳмоқлар, Украина аллақачон ютқазди – Трамп
Олам
−
10 Декабрь 2023
30506АҚШ собиқ президентининг ўғли кичик Трамп Ғарбнинг Украинага нисбатан ташқи сиёсатини танқид қилди ва НАТОни Америкага "осилиб олганлик"да айблади. Бу ҳақида “Newsweek” хабар берди.
Унинг айтишича, Украина Россия билан урушда аллақачон мағлуб бўлган.
“Катта урушлар, ҳарбий-саноат комплексини молиялаш энди йўқ! Аҳмоқлар, Украина бу урушда аллақачон ютқазган, биз уларнинг ҳаётини шунчаки чексиз харажатлар эвазига қўллаб-қувватлаяпмиз!”, деган у ўз нутқида.
У АҚШнинг Киевга берган ёрдамини биринчи марта танқид қилмаяпти. Бундан бир кун аввал ҳам, "Украина бу урушда ғалаба қозонишига ишонадиган ёки ҳатто умид қиладиган жиддий одамлар қолмаганини" айтганди.
Оқ уйнинг таъкидлашича, Украинани молиялаштириш Путиннинг Украинани аннекция қилиши ва кейин эса НАТОга таҳдидининг олдини олиш учун зарур. Бу НАТОнинг 5-моддасини ишга туширади, унга кўра, аъзо давлатлар, шу жумладан АҚШ ҳам ҳар қандай аъзо давлатга қилинган ҳужумга жавоб бериши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байденнинг ўғлига қарши янги айбловлар қўйилган эди.
LiveБарчаси