Байденнинг ўғлига қарши янги айбловлар қўйилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Калифорния марказий округ судига тақдим этилган айблов хулосасида айтилади.

Хабар қилинишича, судланувчи 2016 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда 1,4 миллион доллардан ортиқ федерал солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда, шунингдек, солиқ декларациясини нотўғри тақдим этганликда айбланмоқда.

ОАВ хабарларига кўра, унга 17 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Махсус прокурор Дэвид Вайсснинг маълум қилишича, Хантер Байден солиқ тўлаш ўрнига миллионлаб долларларни экстравагант (умумий қабул қилинган урф-одатларга зид – таҳр.) турмуш тарзига сарфлаган. 

Айбланувчи 2016 йилда бир миллион долларга яқин, 2017 йилда 1,4 миллион доллар, 2018 йилда 1,8 миллион доллар ва 2019 йилда эса 600 минг доллар сарфлаган. 

2020 йилнинг январидан 15 октябрьига қадар судланувчи турли шахсий мақсадларда фойдаланилган ҳолда 1,2 миллион доллардан ортиқ молиявий ёрдам олган.

“Айбланувчи 2016 йилдан 2020 йил 15 октябрьгача бу пулларни гиёҳванд моддалар, эскорт хизматлари, қиз дўстлари, ҳашаматли меҳмонхоналар, кўчмас мулк ижараси, нодир автомобиллар, кийим-кечак ва бошқа шахсий буюмларга, яъни солиқлардан ташқари ҳамма нарсага сарфлаган”, дейилади ҳужжатда. 

Шунунгдек, Хантер Байден, аввалроқ, қурол билан боғлиқ учта жиноятда – ўқотар қурол сотиб олаётганда ёлғон гапириш, лицензияланган дилерга ёлғон маълумот бериш ва гиёҳвандларга ўқотар қурол сақлашни тақиқловчи қонунни бузишда айбланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Хантер Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг