Аҳмаджонов ФИФА президенти ва халқаро футбол ташкилотлари раҳбарлари билан футбол ўйнади

Спорт

image

Аввалроқ хабар қилганимиздек, Франция пойтахти Париж шаҳрида ФИФАнинг 69-конгресси бўлиб ўтди. Конгрессда ташкилотга аъзо  211та мамлакатлар футбол ассоциациялари раҳбарлари қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди.

QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, Конгрессдан сўнг ФИФАга аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари раҳбарлари иштирокида футбол учрашувлари ташкил этилди. Баҳсларда ЎФА биринчи вице-президенти Осиё қитаси таркибида майдонда ҳаракат қилди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан ҳам учрашди. Икки томонлама музокаралар давомида яқин келажакда ФИФА тасарруфи остида ўтказиладиган нуфузли мусобақалар ва йиғилишларга Ўзбекистоннинг мезбонлик қилиши масалалари муҳокама этилди.

Олдинроқ, конгресс давомида Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Солмон Иброҳим бин Ҳалифа билан учрашгани ва ўсмирлар ва аёллар ўртасида ўтказиладиган Осиё кубогини Ўзбекистонда ташкил этиш борасида музокаралар олиб боргани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА ЎФА Умид Аҳмаджонов

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг